Франция шаҳрида озарбайжонлик тор ижрочиси  медал билан тақдирланди

1749

Ўзбекистонда ўтган «Шарқ тароналари» ХI Халқаро мусиқа фестивалининг Гран-при совриндори, Озарбайжонда хизмат кўрсатган артист, маҳоратли торчи – Соҳиб Пашазаде махсус медал билан тақдирланди.

Соҳиб Пашазаде 2019 йил 21 сентябрь – “Халқаро тинчлик куни”да Франциянинг Кариер-су-Пуасси шаҳридаги катта концерт дастурида ўз чиқиши билан иштирок этганди. Унинг беназир чиқишини концерт ташкилотчилари юқори  баҳолаб, “Юксак ижро маҳорати учун” медали билан тақдирлашди. Ушбу концерт дастури 2002 йилдан бери БМТ томонидан ҳар йили 21 сентябрда нишонланади.

Кечани халқаро мусобақалар лауреати, Францияда яшовчи пианиночи Саида Зулфугарова ташкил этган. Шунингдек, концерт дастурида вокалчи нигериялик Омо Белло, виолончел ижрочиси франциялик Гиём Мартин, фламенко раққосаси испаниялик София Алмалар ҳам  иштирок этди.

–Мен олтита озарбайжон ва француз мумтоз асарларини ижро этдим. Асарларимдан бирини ижро этаётганимда залда икки киши ўрнидан туриб, композиция тугашини кутмасдан қарсак чала бошлади. Дастурдан кейин улар олдимга келиб санъатимга юксак баҳо бериб, мени табриклашди. Маълум бўлишича, бу икки санъат ихлосманди – Кариер-су-Пуасси шаҳри мери Поисси Чристопҳе Делрой ва дунёга машҳур тожик ҳайкалтарош-рассоми Амри Аминовлар бўлган. Мен уларнинг санъатимга юксак баҳо ва ҳурмат бажо келтирганликларидан чексиз ҳурсанд бўлдим. Ўшандан бери деярли икки йил ўтди, жиддий пандемия юз берди. Бир куни менга ёқимли сюрприз келди – бу медал почта орқали юборилган эди. Ушбу медал йилига бир марта маданият ва ижтимоий соҳадаги фаолиятида юқори натижага эришган инсонларга берилади. Ушбу медал билан тақдирланган биринчи озарбайжонлик санъаткор сифатида бахтиёрман”, – дейди  Соҳиб Пашазаде журналистларга ўз таассуротлари ҳақида гапириб берар экан.

 

Зебо НАМОЗОВА

 тайёрлади