Саксон нафар аёл ишли бўлди

818

Оққўрғон тумани “Бирлик” МФЙ ҳудудида 150 иш ўрнига эга “Shahnoza Baraka-2191” тикув цехи ўз фаолиятини бошлади.

Ушбу корхонани ишга тушириш учун тадбиркорга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан бир миллиард икки юз миллион сўм маблағ ажратилди.

Ички ва ташқи бозорни трикотаж маҳсулотлари таъминлашга мўлжалланган мазкур цех тўлиқ қувватда ишга тушгач, қарийб 150 нафардан зиёд хотин-қизни доимий иш билан таъминлай оладиган мазкур ишлаб чиқариш цехида айни ватда саксон нафардан зиёд аёл меҳнат қилмоқда. Шундан ўттиз икки нафари “Аёллар дафтари”даги опа-сингиллар.