Тошкент кўчаларида тўхташ мумкин эмас(ми?)

Бугун пойтахтда аҳвол шундай: деярли ҳеч жойда тўхташ мумкин эмас. Мумкин бўлган ерда эса икки-уч қаторли машиналар… Яна денг, тайёр автотураргоҳларни бузиб, ўрнига уйми, дўконми (хуллас, “соққали” бино) қуриш билан оворамиз.
Бирон жойга иш билан бормоқчи бўлган кишининг хаёлидан биринчи ўтадиган ўйни биласизми? Топдингиз! “Машинани қаерга қўяман?”. Албатта, бирровга тўхтаб, миллион жарима тўлаш кимга ҳам ёқарди…
«Ishonch» ва «Ishonch-Доверие» газеталари таҳририяти медамаркази тайёрлаган «Ishonch” нишонида» кўрсатувида мана шу муаммо кўтарилган.
Ўқувчиларга кўришни тавсия қиламиз, мутасаддилар эса… Балки ўйлаб кўрар… Ҳар ҳолда умидни сўндирмайликчи…

Фикр билдириш

Your email address will not be published.