Балиқчи туманида валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

369
пора пул

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Балиқчи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, мунтазам равишда валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритиш билан шуғулланиб келган фуқаро Д. навбатдаги харидор Х.га 6 300 АҚШ долларини 66,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.