“Чинобод плаза” санаторийси очилди

Тошкент шаҳрида “Чинобод плаза” санаторийсининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Тадбирда вазирлар,
Тошкент шаҳар ҳокими, Юнусобод тумани ҳокими ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.
Тадбирни Федерация раиси Қудратилла Рафиков олиб бормоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан қурилиб, фойдаланишга топширилган мазкур санаторийнинг меъморий қурилиш услуби жиҳатидан дунёга машҳур хорижий санатор-курорт муассасаларидан қолишмайди. “Чинобод плаза” санаторийсини жаҳон стандартларига мос келувчи технологиялар асосида қуриб, энг сўнгги русумдаги тиббий ташхислаш ва даволаш асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш учун 72 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Санаторийда 113 нафар малакали мутахассис даволанувчилар учун хизмат кўрсатади.

Аъзам АБУЛФАЙЗОВ,
Ishonch.uz

Фикр билдириш

Your email address will not be published.