Навоий вилоятининг иккита ҳудудида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

365

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Навоий шаҳарда истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Э. бошқа бир фуқаро Ж.нинг ишончига кириб, унга 20 000 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали Конимех тумани ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 1 гектар ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Навбаҳор туманидаги «Ш.С.» фермер хўжалиги раҳбари М.Ш. фуқаро Б.га хўжаликка тегишли бўлган 6 гектар ер майдонини 90 млн сўм эвазига танишлари орқали унинг номига ўтказиб беришни ваъда қилиб, шундан 50 млн сўмни олган вақтида Департамент ҳамда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.