«ЙИЛ ТАНЛОВИ» ғолиблари аниқланди

2021 йил 8 январь куни Ўзбекис­тон Миллий ахборот агентлиги ­анъанавий «Йил танлови» орқали 2020 йилнинг энг фаол ва зўр фаолият юритган вазирлик, ташкилот, ҳокимлик ва банкларни аниқлади!

Қисқача айтганда, Ўзбекистонда рамзий маънодаги тўртинчи ҳокимият бу йил иккинчи марта бошқа ҳақиқий ҳокимият эгаларини тақдирлади. Қайд этиш керакки, анъанавий ташкил этилаётган мазкур танлов биринчи марта 2019 йилда ўтказилган эди.
Танлов якунларига кўра:
«Энг кўп ўзгариш қилган ташкилот» – Ёшлар ишлари агентлиги;
«Йил янгилиги» – прописка тизимининг ислоҳ қилингани;
«Нефть ва газ соҳаси энг илғор корхонаси» – «ERIELL group» компанияси;
«2020 йилнинг энг намунали давлат ташкилоти» – Давлат хизматлари агентлиги (1-ўрин), Ветеринария ва чорвачиликни ривож­лантириш давлат қўмитаси ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (2-ўрин), «Ўзархив» агентлиги (3-ўрин);
«2020 йилнинг энг етакчи партияси» – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси; 
«Йилнинг энг фаол матбуот котиби» – I ўрин – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев; II ўрин – Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Беҳзод Қобулов; III ўрин – Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева;
«2020 йилнинг энг намунали вазирлиги» – Адлия вазирлиги (1-ўрин), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги (2-ўрин); Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (3-ўрин);
«Йилнинг энг намунали ҳудуди» – I ўрин – Самарқанд вилояти, II ўрин – Сирдарё вилояти, III ўрин – Қашқадарё вилояти вакиллари;
«2020 йилнинг энг намунали туман ва шаҳри» – I ўрин – Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳри, II ўрин – Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани, III ўрин – Самарқанд вилоятининг  Пайариқ тумани;
«2020 йилнинг энг фаол жамоатчи ташкилоти» – Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси;
«Хорижий нашрларда энг кўп эътироф этилган шахс» – «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ­бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов;
Энг илғор ва шаффоф банклар:
«2020 йилда ОАВ билан энг фаол ишлаган банк тизими» – «Агробанк» акциядорлик тижорат банки;
«2020 йилда халқ ишончини қозонган банк тизими» – «Ўзсаноатқурилиш банк»;
«2020 йилда давлат дастурларида энг фаол иштирок этган банк» – «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик-тижорат банки;
«2020 йилнинг халққа энг яқин бўлган шаффоф банки» – «Микрокредитбанк» акция­дорлик-тижорат банки;
«2020 йилда мижозларга энг сифатли хизмат кўрсатган хусусий банк» – «Трастбанк» хусусий тижорат банки;
«2020 йилнинг энг яхши тарғибот тадбирлари ташкилотчиси» – «Ўзбеккино» миллий агентлиги;
«Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг энг яқин ҳамкори» – «Ўзстандарт» агентлиги;
«Йил қаҳрамонлари» – шифокорлар;
«Йил одами» – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев
дея эътироф этилди.
ЎзА хабарлари асосида тайёрланди.

Фикр билдириш

Your email address will not be published.