ПИСКЕНТНИНГ НОМИ ЎЗГАРДИ(ми?)

Ҳа, шундай! Пискентга кираверишда «PISKEN» деган пеш­лавҳа турибди. Балки «Т» ҳарфи тушиб қолгандир, дерсиз? Аммо эътибор бериб қаралса, пешлавҳа остида (ўчирилган ёки ўчган) «SHAHRI» деган ёзув ҳам бор.
Айни шу жиҳат одамни бироз иккилантиради. Балки Пискентнинг номи ўзгаргандир?
Бизнингча, бу оддийгина эътиборсизлик, лоқайдлик…
Бунга мутасаддилар не дер экан?

Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ,
«ISHONCH»

PS: Дарвоқе, тез орада Пискент тумани фуқаросининг шу кунларда бошига тушаётган воқеалар ҳақида танқидий-таҳлилий мақола эълон қиламиз. Мазкур фототанқидни ўша мақоланинг дебочаси ўрнида қабул қилгайсиз.

Фикр билдириш

Your email address will not be published.