Нукусда каналга чўкиб кетаётган қизнинг ҳаёти сақлаб қолинди

625

Жорий йилнинг 10 июнь куни тунги соат 22.10 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган патруль йўналишида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, олинган хабарга кўра кўрсатилган манзилга етиб бориб, Нукус шаҳри ҳудуди бўйлаб ўтган «Дўстлик» каналига ўзини ташлаган қизни сувдан қутқариб олдилар. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.

Ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилган ушбу қиз, дастлабки суриштирувлар мобайнида Қоракўз туманида яшовчи 2002 йилда туғилган фуқаро У.Т. эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.