Ўзбекистон хориждан қанча мобил телефон импорт қилди?

373

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-апрель ойлари давомида Ўзбекистон хориждан қиймати 45,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 628,9 минг дона мобил телефонлар импорт қилган.

Телефон импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 399 568 тага ошган.

Ўзбекистон 10 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган.

Ўзбекистон мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

Хитой – 422,1 минг дона

Вьетнам – 72,9 минг дона

Қозоғистон – 63,5 минг дона

БАА – 42,6 минг дона

Ҳиндистон – 27,7 минг дона

Россия – 600 дона

Япония – 16 дона