Фермер хўжалигининг ерини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

549

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Избоскан тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.Қ. бошқа бир фуқаро Ш.га ўғли раҳбарлигидаги «Б» фермер хўжалигига тегишли 0,10 гектар пахта экин майдонини 6 000 АҚШ доллари эвазига келгусида кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали турар жой қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.