Иштихондаги деҳқон бозорида ёнғин содир бўлди

316

Жорий йилнинг 14 июнь куни соат 00:01да Самарқанд вилояти Иштихон тумани «Қорақуйли» МФЙ А.Навоий кўчасида жойлашган «Иштихон деҳқон бозори» МЧЖда озиқ-овқат ва қандолат маҳсулотлари сотиладиган очиқ савдо растасида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Ҳодисани бартараф қилиш учун воқеа жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Ёнғин соат 00:32да ўраб олиниб, 01:35да тўлиқ ўчирилган. Олиб борилган амалий ҳаракатлар натижасида савдо расталарининг 450 кв.м. майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаблари ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.