33 нафар фуқаро Москва ва Твер шаҳарларига ишлаш учун жўнаб кетди

352

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан пандемия сабабли чет элга ишга кетолмаган фуқароларни турли хорижий давлатларга ишга жалб қилиш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, Россия Федерациясининг «Тех Строй» корхонаси билан имзоланган келишувга мувофиқ, вилоятларда ўтказилган танловларда иштирок этиб, тиббий кўриклардан муваффақиятли ўтган 15 нафар фуқаро Москва шаҳрида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Тошкент-Москва авиарейси орқали ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетди. Бу ҳақда Агентлик ахборот хизмати хабар берди.

Шунингдек, Бухоро вилоятидан 18 нафар фуқаро Твер шаҳридаги «ТВEСТ-М» корхонасининг қурилиш объектларида ишлаш учун юборилди.

Меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тарқатма материаллар берилди.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг июнь ойида Россия Федерациясига 267 нафар фуқаро вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнатилган.