Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг вазифалари белгиланди

419

Ҳукумат қарори (366-сон, 12.06.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Низомга кўра, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди.

Агентликнинг асосий вазифаларидан бири, жумладан, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ҳисобланади.

Агентликка Президент билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

Шунингдек, Агентлик таркибида юридик шахс ҳисобланмайдиган, Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари “Мурувват” ва “Саховат” интернат уйларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолият юритади.

Агентлик ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва ҳисобот беради.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Агентлик 2021 йил 25 мартдаги ПФ–6195-сон Фармон билан ташкил этилган.