Ўзбекистонда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар 12 фоизгача кенгайтирилади

306

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бўлим бошлиғи Фаррух Хуррамов маълум қилди:

— 2019-2028 йилларда Ўзбекистонда биологик хилма-хилликни сақлаш стратегиясининг асосий мақсади биологик хилма-хиллик Конвенцияси талабларини амалга оширишдан иборат. Стратегия 9 та бобдан иборат бўлиб, 2 та асосий босқичда амалга оширилади:

1. 2019-2023 йилларда биохилма-хилликка оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини шакллантириш.

2. 2024-2028 йилларда атроф-муҳит муҳофазаси, биохилма-хилликни сақлаш масалалари бўйича ижобий кўрсаткичларга эришиш.

Шунингдек, Стратегияда 2028 йилгача муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларимиз ҳажмини 12% гача кенгайтириш масаласи ҳам кўзда тутилган.