Кикбоксинг бўйича «UZBEKISTAN OPEN» халқаро турнирида 14 мамлакатдан мингдан ортиқ спортчи иштирок этади

472

Бу ҳақда Ўзбекистон кикбоксинг федерацияси президенти
Ойбек Нарметов маълум қилди.

«Ўзбекистонда илк бор 15-21 июнь кунлари кикбоксинг бўйича «UZBEKISTAN OPEN» халқаро турнири бўлиб ўтади, — деди у. —  Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган мусобақага 14 мамлакатдан 1,100га яқин спортчи иштирок этади.

Пандемия туфайли 10га яқин мамлакат спортчилари қатнашиш истагида бўлсада, кела олишмади. Шунга қарамай, мусобақани юқори савияда ўтказамиз, деб ўйлайман».