Охирги суткада дунёда 353 минг нафардан ортиқ одам коронавирусга чалинди

373

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 175 миллион 686 мингдан ортиқни ташкил этмоқда.

Шундан 3 миллион 803 мингдан зиёд киши вафот этган (14.06.2021 йил Европа вақти билан соат 16:45 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 353 660 янги ҳолати аниқланди.

10 362 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (15.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни

176 миллион 270 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 3 миллион 812 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,132 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (29,510 миллиондан ортиқ),

учинчи ўринда Бразилия (17,374 миллиондан ортиқ),

тўртинчи ўринда Франция (5,635 миллиондан ортиқ),

бешинчи ўринда эса Туркия (5,330 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 11 678, Ҳиндистонда 70 421, Бразилияда 78 700, Францияда 2 850, Туркияда эса 5 012 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 375 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.