Бўстонлиқ туманидаги собиқ «Сойлиқ» оромгоҳи қарийб 14,5 млрд. сўмга сотилди

490

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги ўзига хос туристик салоҳиятга эга яна бир давлат активи сотилди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.

Аукцион савдосида Бўстонлиқ туманидаги бошланғич нархи 14,214 млрд сўм этиб белгиланган «Сойлиқ» оромгоҳи учун 14,499 млрд сўм нарх тасдиқланди.

Ғолиб 24 ой мобайнида туристик хизмат кўрсатиш мажмуаси, жумладан ҳудудда камида 3 юлдузли, 100 хонали меҳмонхона ташкил этиши лозим бўлади. Амалга ошириладиган лойиҳани «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси билан келишиш талаб этилади.

Таъкидлаш жоизки, май ойида Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Чорвоқ туристик зонаси ҳамкорлигида ташкил этилган инфотур доирасида тадбиркорлар ва ОАВ вакилларига таништирилган 3 та электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилган объектлардан 2 таси хусусий секторга сотилди.