Буюк аждодлар ёди

1,072

Самарқанд заминини эсланганда беихтиёр Соҳибқирон Амир Темурнинг “Бизнинг куч-қудратимизни билмоқчи бўлсанг, қурдирган иморатларимизга боқ”, деган фикри ёдга тушади.

Буюк давлат арбоби Амир Темур абадий қўним топган манзилда ҳам дунёнинг етти иқлимидан келган сайёҳлар оқимига дуч келдик. Улар орасида туркиялик меҳмон Маҳмудбий Соҳибқироннинг буюк ишлари ҳақида тўлқинланиб гапирди.

  • Самарқандда учинчи маротаба меҳмон бўлишим. Ҳар келганимда, энг аввало, мана шу улуғ зот қабрини зиёрат қилишдан бошлайман, – дейди Туркия Ҳақ иш Конфедерацияси, ишчи-хизмат касаба уюшмаси раиси Маҳмудбий. – Самарқанд Соҳибқирон озру қилганидек,неча-неча асрлардирки, Ғарб ва Шарқ ўртасидаги кўприк бўлиб келмоқда. Ўзбекистон мустақиллиги бу қадим шаҳарнинг дунё ҳамжамиятидаги мавқеини янада оширди. Айни чоғда бу ўлка тараққиётининг шитобини кўз билан илғаб мумкин эмас. Аввалги гал  Самарқандга самолётда келганман, энди эса бу йўналишда қатнаётган учқур  “Afrosiyob”  поезди бутун Ўзбекистон тимсолини кўз олдимизда намоён қилди. Биз, туркий халқлар қардошларимизнинг бу каби улкан ютиғидан беҳад фахр-ифтихор туйғуларини туямиз.

Меҳмонларнинг Самарқанд бўйлаб мазмунли саёҳати давом этмоқда.

Бошқа хабарлар