Юнусобод туманида дала дўконини очишга рухсатнома олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

431

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Юнусобод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.К. фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида, тадбиркор А.га танишлари орқали туманда жойлашган дала дўконидан фойдаланиш учун ижара шартномасини расмийлаштириб беришни 2 000 АҚШ долларига келишиб, шундан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.