Белгиланган айрим талабларга амал қилмаган ходим масаласи «Интизомий кенгаш»да муҳокама этилади

617

Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

2021 йил 9 июнь куни ижтимоий тармоқда тарқалган, ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги мулоқот акс этган видео лавҳа юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётганлиги юзасидан маълумот берилган эди.

Видео лавҳада акс этган ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида»ги Низом ҳамда Ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруқлари талабларини бузганлиги учун Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Ш.Ташходжаевнинг хатти-ҳаракати ЙҲХБ ҳузуридаги «Интизомий кенгаш»да муҳокама этилиши белгиланди.