ДХХнинг собиқ биноси сотилди

429

Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Сайилгоҳ кўчаси манзилида жойлашган собиқ «Марказий бино» (ДХХнинг собиқ биноси) бўйича 210,0 млрд сўм сотиб олиш нархи билан — «METROPOL GROUP» МЧЖ савдо ғолиби деб топилди.

Шунингдек, Миробод тумани, Бухоро ва Нуронийлар кўчалари кесишуви манзилида жойлашган «Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси» биноси бўйича 78,0 млрд сўм сотиб олиш нархи билан — «Metro Plaza» МЧЖ;

Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Хожиб кўчаси манзилида жойлашган «Ичан қалъа» меҳмонхона мажмуаси бўйича 74,2 млрд сўм сотиб олиш нархи билан — «QUADRO IH DMCC» компанияси ғолиб деб топилган.