Ўзбекистонда 44 мингдан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди

547

Ўзбекистонда 16 июнь куни жами 44 513 киши COVID-19ъга қарши эмланди. Шулардан 20 607 нафари биринчи босқичда, 12 867 нафар фуқаро иккинчи босқичда ҳамда 11 039 нафар фуқаро эса учинчи босқичда эмланган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирусга қарши 2 739 571 доза вакцинадан фойдаланилди, уларнинг 79 414 дозаси учинчи ва 1 015 786 дозаси иккинчи босқичда қўлланилган. Шунга кўра, мамлакатда жами эмланганлар сони 1 644 371 кишини ташкил этмоқда.

16 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Тошкент вилояти (7675 доза),

Наманган вилояти (4764 доза),

Самарқанд вилояти (4676 доза) банд қилди.

Коронавирусга қарши эмланган аҳоли сони

Фарғона вилоятида 325 333 доза,

Наманган вилоятида 317 337 доза,

Андижон вилоятида 315 477 дозани ташкил қилмоқда.