Экспорт географияси кенгаймоқда: Ўзбекистон ўз маҳсулотларини яна 4 мамлакатга етказилишини йўлга қўйди

542

Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида товар ва хизматлар экспорти (олтин экспортидан ташқари) 3,4 млрд долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 715,7 млн долларга кўпдир.

Тикув-трикотаж саноати маҳсулотлари (+217 млн доллар), мис ва мис маҳсулотлари (+122 млн доллар), енгил автомобиллар (+59 млн долл.), ун (+ 29 миллион доллар), маиший техника (+22 миллион доллар) ва бошқа товарлар экспортининг ўсиши ҳисобига жорий йилнинг январь-апрель ойларида 660 млн долларлик қўшимча экспорт таъминланди.

Маҳаллий товарлар экспорт географияси 4 та мамлакатга кенгайтирилди. Ўзбек маҳсулотлари энди Австралия, Аргентина, Доминикан Республикаси ва Суринам мамлакатларига етказиб берилмоқда.