Самарқандда «Ҳизб ут-Таҳрир» террористик ташкилоти аъзолари фаолиятига чек қўйилди

474

Cамарқанд вилояти ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида Самарқанд вилояти Ургут туманида фаолият юритаётган 6 нафардан иборат «Ҳизб ут-Таҳрир» террористик ташкилоти аъзоларининг ғайриқонуний фаолиятига чек қўйилди. Улар орасида муқаддам мазкур террористик ташкилот ғояларини тарғибот қилганлиги боис жиноий жазога маҳкум этилган шахсларнинг борлиги аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Ҳозирда мазкур жиноят иши доирасида ушбу шахсларга нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.