Бош вазир ўринбосари Татаристон президенти билан Бухорода велосайрга чиқди

505

Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлган Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги делегация 17 июнь куни Бухорода бўлди.

Рустам Минниханов Бош вазир ўринбосари — Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов таклифига биноан Бухоро шаҳри кўчалари бўйлаб велосайрга чиқди.