Коронавирус: кеча юртимизда қарийб 400 нафар кишида касаллик қайд этилиб, 4 нафар бемор вафот этди

748

2021 йил 17 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 105219 (+385) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

8 нафари Андижон вилоятида,

14 нафари Бухоро вилоятида,

17 нафари Жиззах вилоятида,

9 нафари Қашқадарё вилоятида,

2 нафари Навоий вилоятида,

9 нафари Наманган вилоятида,

65 нафари Самарқанд вилоятида,

3 нафари Сирдарё вилоятида,

72 нафари Сурхондарё вилоятида,

14 нафари Фарғона вилоятида,

3 нафари Хоразм вилоятида,

37 нафари Тошкент вилоятида,

123 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Қорақалпоғистон Республикасида 11 нафар,

Бухоро вилоятида 6 нафар,

Жиззах вилоятида 20 нафар,

Қашқадарё вилоятида 12 нафар,

Навоий вилоятида 6 нафар,

Наманган вилоятида 6 нафар,

Самарқанд вилоятида 50 нафар,

Сурхондарё вилоятида 7 нафар,

Фарғона вилоятида 14 нафар,

Тошкент вилоятида 61 нафар,

Тошкент шаҳрида 202 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 101018 (+395) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 717 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3484 нафар бемор даволанмоқда.