Ангрен шаҳрида 10 тонна спирт маҳсулотини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

335

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Ангрен шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “S.» МЧЖ раҳбари Д.И. ва фуқаро А.С.лар олдиндан тил бириктириб, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 10 тонна спирт маҳсулотини ҳар бир литрини 28 минг сўмдан ҳисоблаб фуқаро Ў.га 280 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.