Дунё бўйича коронавирусга қарши қарийб 2,5 миллиард доза вакцина қўлланилган

661

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 176 миллион 693 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 3 миллион 830 минг нафардан зиёд киши вафот этган (17.06.2021 йил Европа вақти билан соат 17:14 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 382 341 янги ҳолати аниқланди.

10 097 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (18.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни

177 миллион 435 мингдан ортиқ одам юқтирган,

улардан 3 миллион 842 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,163 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (29,700 миллиондан ортиқ),

учинчи ўринда Бразилия (17,533 миллиондан ортиқ),

тўртинчи ўринда Франция (5,640 миллиондан ортиқ),

бешинчи ўринда эса Туркия (5,348 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 11 954, Ҳиндистонда 67 208, Бразилияда 80 609, Францияда 2 865, Туркияда эса 6 221 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 489 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.