Жеймс Жеффри АҚШ ва Туркия муносабатлари илиқлашаётганини таъкидлади

747

Президентлар Жо Байден ва Ражаб Тоййиб Эрдоған ўртасидаги учрашувни баҳолаган АҚШнинг Анқарадаги собиқ элчиси Жеффри «Биз Туркия билан яхши муносабатларни ўрнатмоқдамиз” дейди.

Душанба куни НАТО саммити доирасида ўтган Президент Эрдоған ва АҚШ раҳбари Байденнинг илк юзма-юз учрашувидан кейинги тафсилотлар ҳали-ҳамон давом этмоқда.
Эрдоған, учрашув давомида С-400лар масаласи ҳам кун тартибида бўлганлигини, ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари ушбу масалани муҳокама қилишни давом эттиришини эълон қилган. Маълум бўлишича, Америка Қўшма Штатлари ҳарбийлари Афғонистонни тарк этгач, Туркия Кобул аэропорти хавфсизлигини таъминлашни ўз зиммасига олмоқчи.
Жо Байден ва Режеп Таййип Эрдоған ўзаро учрашув чоғида ушбу масалани муҳокама қилганлигини АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан ҳам тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, АҚШ чиқиб кетганидан кейин Афғонистондаги Кобул аэропортининг ишлаши тўғрисида келишув мавжуд. Байден: “Бу ижобий ва самарали учрашув бўлди. Жамоаларимиз музокараларни давом эттиради. Ишончим комилки, ривожланишга эришилади ”, деган.
Жеймс Жефри шунингдек, Туркиянинг Ғарбга нисбатан муроса қадамларига ижобий баҳо бериб, бу илиқ муносабатларни «турк дипломатиясидаги янги баҳор» дея изоҳлаган. Унинг фикрича, “Туркия оқилона ташқи сиёсат олиб бормоқда.

Зебо НАМОЗОВА
тайёрлади