Укасининг фермер хўжалиги ерини сотмоқчи бўлган ака ушланди

657

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Зафаробод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Ж. укаси М.Ж. раҳбарлигидаги фермер хўжалигининг 10 гектар ер майдонини фуқаро Ш.га фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштириб, олдиндан келишилган 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.