Эски асбоб-ускуналар ва 4,3 миллиард сўмлик товарлар билан боғлиқ қинғирлик фош этилди

529

Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар беди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари «Чуқурсой техник-идора» ҳамда «Тошкент-товар» божхона пости ходимлари юртимизда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъекти хориждан ўз корхонаси номига олиб келган 4 та юк контейнерини божхона назоратидан ўтказишди.

Натижада божхона кўриги давомида қиймати 4 млрд 303 млн. сўмлик, 115 654 дона кийим-кечаклар, 15,7 тн. гранула товари ҳамда металл жавонлар контейнерларга тегишли юк ҳужжатларида умуман қайд этилмаганлиги аниқланди.

Шунингдек, ҳужжатларда кўрсатилган «томчилатувчи лентани ишлаб чиқариш линияси» технологик асбоб ускуналари ҳам муқаддам фойдаланишда бўлганлиги, шунингдек ускуна қисмлари фойдаланишга яроқсиз ҳамда занглаган ҳолда эканлиги маълум бўлди.