Озарбайжоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсмани Сабина Алиева Ўзбекистондаги Озарбайжон маданият марказига ташриф буюрди

1022

18- июнь Озарбайжонда инсон ҳуқуқлари куни. Шу муносабат билан Тошкентдаги Ҳайдар Алиев номидаги маданият марказида тадбир бўлиб ўтди. Унда Озарбайжоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсмани Сабина Алиева делегацияси билан иштирок этди.
Бундан ташқари, тадбирда Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Гусейн Гулиев, Озарбайжон маданият маркази ходимлари ва Ўзбекистонда истиқомат қилаётган Озарбайжон миллати вакиллари қатнашдилар.
Тадбир бошланишидан олдин омбудсман Сабина Алиева буюк давлат арбоби Ҳайдар Алиевнинг ҳайкалини ва маданият маркази ҳовлисидаги «Шаҳидлар боғи»ни зиёрат қилиб, урушда шаҳид бўлганларни хотирлади.
Омбудсман расмий қисмдаги иштироки чоғида ушбу кун муносабати билан барча озарбайжонликларни табриклади, инсон ҳуқуқлари бўйича Озарбайжонда олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб берди. Шундан сўнг маданий- мусиқали чиқишлар давом этди.

Зебо НАМОЗОВА