Четдан ноқонуний олиб кирилган тамаки ва алкоголли маҳсулотларини сотган фуқаро қўлга олинди

583

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Фарғона тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.А. харидор З.га айланма йўллар орқали Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган акциз маркасиз 3 000 қути “Milano” номли тамаки ва 4 дона «Кара балта» номли алкоголли маҳсулотларини жами 3 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.