“Beirut Open-2021”: ўзбекистонлик таэквондочилар навбатдаги тарихий натижани қайд этишди

384

Яқинда Ливан пойтахтида таэквондо WT бўйича “Beirut Open-2021” халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 17 нафар аъзоси иштирок этди ва якунда 10 та медални қўлга киритишди.Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.

Спортчиларимиздан Чарос Қаюмова, Феруза Содиқова, Мадинабону Маннопова, Никита Рафалович ҳамда Озода Собиржонова олтин медалларга эга чиқишган бўлса, Шоҳсанам Аъзамова ҳамда Жасур Жайсунов кумуш медалларни қўлга киритишди. Шоҳруҳ Ражабов, Гулсанам Алижонова ҳамда Сардор Тоиров эса терма жамоамиз ҳисобига бронза медалларини қўшиб қўйишди.

Қувонарлиси, ушбу натижа Ўзбекистон терма жамоасига “Beirut Open-2021” халқаро турнирида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни тақдим этди.

“Beirut Open-2021”да ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз рўйхати:

Олтин медаль:

Чарос Қаюмова,

Фируза Содиқова,

Мадинабону Маннопова,

Никита Рафалович,

Озода Собиржонова,

Кумуш медаль:

Жасур Жайсунов,

Шоҳсанам Аъзамова,

Бронза медаль:

Шоҳруҳ Ражабов,

Гулсанам Алижонова,

Сардор Тоиров.

Эслатиб ўтамиз, таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари яқинда айнан Байрутда ўтказилган Осиё чемпионатида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронза, жами 10 та медалга сазовор бўлганди.

Маълумот учун: таэквондочиларимиз душанбадан сешанбага ўтар кечаси соат 01:00да юртимизга қайтиб келишади.