Чилонзорда Корея фуқаролари ўртасида вужудга келган жанжал уларнинг бирининг ўлими билан якунланди

622

2021 йил 15 июнь куни соат тахминан 04:00 ларда 44 ёшли Жанубий Корея Республикаси фуқароси К. Д. маст ҳолатда, Чилонзор тумани Дўмбробод 4-тор кўчасида жойлашган уйларнинг бирида бўла туриб, шу ерда бўлган 40 ёшли юртдоши К.Ж., билан юзага келган келишмовчилик натижасида ўткир тиғли жисмни Ж.Кимга қарата отиб, тан жароҳат етказган. Натижада К.Ж. тан жароҳатлари билан РШТЁИМга олиб борилган.

Тергов департаменти хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан К. Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

16 июнь куни жабрланувчи олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.

Шу куни Д.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «Д» банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.