Ўзганинг қурилиш материалини бошқа бир фуқарога пуллаб кетган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

368

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Б.М. фуқаро А.га метaлл савдоси билан шуғулланувчи корхонаси мавжудлигини, шунинг учун арзон нархларда арматура топиб беришини маълум қилиб, унинг ишончига кириб, аслида Зангиота туманидаги бозорда савдо қилувчи О.га тегишли 50 тонна арматурани ўзига тегишли деб алдаб, фуқаронинг 35,7 минг АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.