Автомобиль юкхонасидаги номаълум ҳайвонга тегишли истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари йўқ қилинди

819

2021 йил 22 июнь куни соат 01:30 ларда Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани ҳудудида жойлашган «Умакай» ЙПХ масканида хизмат олиб борган ЙПХ ходими томонидан «Қарши-Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келган «Kia Carnival» русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, юкхонасида тўқ қизил рангли, номаълум ҳайвонга тегишли бўлган, жами оғирлиги 460 килограммга тенг бўлган гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланган. Бу ҳақда ЙҲХББ маълум қилди.

Аниқланган маҳсулотлар Чироқчи тумани ветеринария бўлимининг лабораториясида текширилганда истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб белгиланган тартибда йўқ қилинди.