Сирдарёда юк ва енгил автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди

489

Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 22 июнь куни соат 12:00 ларда, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 автомобиль йўлининг 98-километрида «Ваз-2106», «Нексия-3» русумли енгил автомобиллар ва «Исузу» русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлиб, юк транспорт воситаси ағдарилган.

Тўқнашув натижасида дастлабки маълумотларга кўра 2 нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ЙҲХБ масъуллари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.