ССВда ташкил этилган Коррупцияга қарши «комплеанс-назорат» хизмати қандай фаолият юритмоқда?

583

Бугун АОКА залида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова иштирокида ўтказилган брифингда ССВ тизимида коррупцияга қарши «комплеанс-назорат» хизмати қандай фаолият юритаётгани юзасидан маълумот берилди:

— Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган Коррупцияга қарши «комплеанс-назорат» хизмати томонидан 2021 йилнинг 1-ярмида:

133 та муассасалардаги ўрганиш натижасида 17 млрд.сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланди.

Шундан 4 млрд.сўм бюджетга қайтарилди, 13 млрд. сўмлик 60 та ўрганиш материаллари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга юборилди;

— 28 млрд. бюджет маблағларининг мақсадсиз ва ортиқча сарфланишининг олди олинди.

Ўтказилган хизмат текшируви, ўрганиш ва мониторинглар натижасига кўра, тизимдаги 83 нафар мансабдор шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, 29 нафар мансабдор шахс ишдан олинди, 127 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Биргина, Онкология марказининг Тошкент шаҳар филиалида 2 млрд. сўмлик молиявий хато-камчиликлар аниқланган, жиноят иши очилган ва раҳбари лавозимидан четлатилган.

Тошкент шаҳар Ўсмирлар диспансерида 1 млрд сўмга яқин, Республика тери-таносил касалликлари клиник касалхонасида 300 млн. сўмдан ортиқ бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг ноқонуний харажатлари аниқланди.

Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимликлар томонидан тиббиёт тизимидаги бино ва ерларни ноқонуний равишда бериб юборилишига оид 40 дан ортиқ ҳолатлар аниқланиб, ер майдонларини тизимга қайтариш бўйича чоралар кўрилди.