Давлат бошқаруви академиясида қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича тақдимот ўтказилди

1292

      Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида маҳаллий саноатни ривожлантиришга бағишланган семинар ташкил этилди. Унда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқарув раиси С.Аннакличев шаҳар ва туманларда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратилган тақдимотли чиқиш намойиш этди.

Хусусан, республикада қурилиш материаллари минерал хом-ашё базаси ва ундан фойдаланиш имкониятлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилари учун имтиёзлар, консалтинг марказлари фаолияти, тадбиркорлик субъектлари учун жорий қилинган янги кредит маҳсулотлари хусусида батафсил маълумот берилди. Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбарининг шу йил 9 июндаги “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш бўйича Ўзсаноатқурилишбанк томонидан бугунги кунда фаол ишларни олиб бормоқда.