Ҳиндистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 30 миллиондан ошди

802

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони

178 миллион 837 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,

шундан 3 миллион 880 мингдан зиёд киши вафот этган (23.06.2021 йил Европа вақти билан соат 17:40 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 296 106 янги ҳолати аниқланди.

6 990 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (24.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни

179 миллион 599 мингдан ортиқ одам юқтирган,

улардан 3 миллион 891 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,230 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,028 миллиондан ортиқ),

учинчи ўринда Бразилия (17,966 миллиондан ортиқ),

тўртинчи ўринда Франция (5,651 миллиондан ортиқ),

🇹🇷бешинчи ўринда эса Туркия (5,381 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 13 790, Ҳиндистонда 50 848, Бразилияда 38 903, Францияда 978, Туркияда эса 6 143 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 731 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.