Ўзбекистон 27,6 минг тонна гилос экспорт қилди

884

Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-май ойларида қиймати 43,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 27,6 минг тонна гилос экспорт қилган.

Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 4,3 минг тоннага кўп.

2021 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон энг кўп гилос экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 13,8 минг тонна
Россия – 8,6 минг тонна
Қирғиз Р. – 4,7 минг тонна
Украина – 212,3 тонна
Беларусь – 142,2 тонна
Польша – 67,0 тонна

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-май ойларида 14 та хорижий давлатларга гилос экспорт қилган.