Мақсуд Шайхзода фильмининг Озарбайжондаги съёмкалари бошланди

1715

      Кинематография агентлиги, Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази билан ҳамкорликда “First art media” студияси томонидан “Мақсуд Шайхзода: Эркка интилган шоир” ҳужжатли фильмини олиш ишларини бошлаб юборди. Айни пайтда фильмнинг Озарбайжон Республикасидаги съёмкалари бўлиб ўтмоқда.   

Фильмнинг сценарий муаллифи ва режиссёри Нурилло Нарзуллаев,  оператор Музаффар Юсупов, продюсер Тоҳирбек Қўчқорбеков.

Ҳозирда ижодий гуруҳ Жафар Жабборли номидаги “Озарбайжонфильм” киностудияси директори Фариз Аҳмедов, Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази директори, Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси биринчи котиби Самир Аббасов ҳамда Озарбайжоннинг “AzTV” миллий телеканали билан биргаликда эски шаҳар мажмуаси, музей ва кутубхоналарда суратга олиш ишларини олиб бормоқда.

“Мақсуд Шайхзода: Эркка интилган шоир” ҳужжатли фильмида бадиий саҳналар ҳам бўлиб, унда ўзбек ва озарбайжон актёрлари иштирок этади. Фильм воқеаларининг асосий қисми Озарбайжон Республикасида суратга олиниши режалаштирилган.

Зебо НАМОЗОВА,

Ishonch