Наманган ва Самарқанд вилоятларида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

984

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Н. бошқа бир фуқаро М.нинг ишончига кириб, унга 7 000 АҚШ доллари эвазига Косонсой тумани, Жар МФЙ ҳудудидан уй-жой қуриш учун танишлари орқали 10 сотих ер майдони ажратиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Ургут тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, тумандаги «Н.» оилавий корхонаси раҳбари С.Н. «Ж.» агрофирмаси ҳудудидаги лимон етиштиришга ихтисослашган 1,48 гектар ер майдонини фуқаро М.га 12 000 АҚШ долларига фирибгарлик йўли билан сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.