Қалбаки валюта қимматликларининг муомалага киритилишининг олди олинди

547

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурафшон шаҳар бўлими томонидан қалбаки валюта қимматликларининг муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида, ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.С. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, бошқа бир фуқарога қалбаки 1 100 АҚШ долларини 500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.