Велосипедни маст ҳолатда бошқариш — бу нафақат қонунбузарлик, балки ҳаёт учун хавфдир

687

2021 йил 23 июнь куни Сергели тумани Янги Сергели кўчасида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати ходими велосипедчи — 1983 йилда туғилган Зинат М.ни тўхтатди. Текширув давомида фуқаро маст эканлиги аниқланди. Бу ҳақда ИИББ хабар берди.

Шу куннинг ўзида Мирзо-Улуғбек туманидаги Зиёлилар кўчасида хизмат олиб борган ЙҲХБ ЙПХ ходимлари йўл ҳаракати иштирокчиларига халақит бераётган велосипедчига эътибор қаратишди. Велосипедчи 1974 йилда туғилган Андрей К. маст эканлиги маълум бўлди. Кейинроқ Мустақиллик шох кўчасида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари 1970 йилда туғилган Анри К.ни маст ҳолатда велосипед бошқараётганини аниқлашди.

Яшнобод тумани Фарғона йўлида ЙПХ инспекторлари 1980 йилда туғилган Юрий И. маст ҳолатда велосипед бошқараётганини аниқлашди. Барча қоидабузарларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Мазкур йўналишдаги ишлар давом этмоқда.