Ўзбекистон май ойида 37,2 млн. АҚШ доллари қийматида енгил автомобиллар импорт қилган

369

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-май ойларида хориждан қиймати 150,9 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 7,7 мингта енгил автомобиллар импорт қилган.

2021 йилнинг ўтган 5 ойи мобайнида Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

Корея – 42,7 млн.

Хитой – 41,1 млн.

Россия – 30,5 млн.

Қозоғистон – 8,8 млн.

АҚШ – 6,7 млн.

Таиланд – 6,6 млн.

Польша – 4,6 млн.

Германия – 3,9 млн.

Литва – 2,5 млн.

Япония – 2,0 млн.

Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг январь-май ойларида импорт қилинган электромобиллар учун 4,6 миллион АҚШ доллари сарфланган.