Ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

784

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, муқадддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро Р.М. Шароф Рашидов туманида жойлашган, 0,16 гектар захирадаги сувли ерни фуқаро Р.га кейинчалик ер участкаси қуриш учун ҳужжат расмийлаштириб беришини ваъда қилиб эвазига 120 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро О.К. бошқа бир фуқаро Ш.ни алдаб, унга шаҳардаги «Удирғи» аҳоли пунктида жойлашган 9 сотих захира ер майдонини фирибгарлик йўли билан 4 700 АҚШ долларига сотишни ваъда қилиб, шундан 4 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.