Тадбиркорнинг 20 000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгар ва унинг шериги аниқланди

688

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро С.С. ноқонуний даромад орттириш мақсадида, “S.T.» МЧЖ таъсисчиси Н.нинг ишончига кириб, жамиятга тегишли автотураргоҳ ҳужжатларини танишлари орқали меҳмонхона фаолиятига қайта расмийлаштириб бериш эвазига 20 000 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.

Фуқаро С.С.нинг кўрсатувларига асосан давом этган терговга қадар текширувда, фуқаро Д.К. юқоридаги масалани ижобий ҳал қилиб бериш эвазига С.С.дан 5 000 АҚШ долларини олиб, ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.